29.02.2020 08:35
4213
Чемпионлар Лигаси 1/8 финали дастлабки ўйинларининг энг чиройли гол аниқланди 

УЕФА расмий сайтида овоз бериш йўли орқали Чемпионлар Лигаси 1/8 финали дастлабки баҳсларининг энг чиройли голи аниқланди. Натижаларга кўра,
«Боруссия» Д ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг «ПСЖ» дарвозасига киритган иккинчи тўпи 1-ўринни эгаллади.

Шунингдек, даъвогарлар қаторида «Аталанта» футболчилари Йосип Иличич ва Ремо Фройлернинг «Валенсия» билан ўйинда урган голлари, «Наполи» ҳужумчиси Дрис Мертенснинг «Барселона» дарвозасига киритган тўпи ҳам бор эди.

Маълумот учун, 19 ёшли Ҳоланд «Боруссия»га қишки трансферлар ойнасида «Зальцбург»дан кўчиб ўтди. Норвегиялик ҳужумчи бу мавсумда ЕЧЛда 10та тўп киритган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар