26.02.2020 15:03
3482
Теглар
«Суперлигага шай ҳолатдамиз». «Бухоро» янги футболчилар таништирув маросимини ўтказди

 Бугун, 26 февраль куни Бухоро шаҳридаги «Ёшлар маркази» саройида Суперлига янги мавсумига тайёргарлик босқичини якунлаган «Бухоро» клуби янги футболчиларининг тақдимот маросими ўтказилди.

 Ушбу тадбирда Бухоро вилоят ҳокимияти вакиллари, клуб раҳблари, ҳомийлар, ОАВ ходимлари ҳамда мухлислар иштирок этишди.

 Дастлаб клуб бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев сўзга чиқиб, жамоанинг мавсум олди тайёргарлиги, таркиби, клубнинг бу йилги режалари ҳақида гапириб ўтди.

«Қишки йиғинни дастлаб Бухорода, кейин Тошкентда ўтказдик. Таркибимизга имконқадар яхши савиядаги футболчиларни қўшиб олдик. Легионерларимиз ҳам назорат ўйинларида ўзларини яхши тарафдан кўрсата олишди. Жамоа Суперлига баҳсларига шай ҳолатда», - дея фикр билдирди тожикистонлик мутахассис.

 Тадбир давомида залда йиғилган мухлислар бош мураббий ва футболчиларга ўз саволлари билан мурожаат этиб, жавоб олишди.

 Сўнг клуб раҳбарияти ва ҳомийлар томонидан таништирув маросимида жамоага келиб қўшилган 11 нафар янги футболчилар таништирилди.

 Хусусан, футболчиларга қуйидаги рақамли клуб либослари топширилди:

7. Суҳроб Неъматов («Сурхон»)

9. Жасур Ҳакимов (ОКМК)

11. Зоҳир Пиримов (ОКМК)

16. Жасур Ҳасанов (Қўқон-1912)

20. Сардор Қобулжонов (Андижон)

26. Аброр Ҳусинов (Андижон)

40. Азиз Амонов (Локомотив)

55. Артём Барановский (Украина)

69. Эдин Юнузович (Хорватия)

77. Изатилла Абдуллаев (Сўғдиёна)

91. Зафар Сафоев (Металлург).

Қуйида «Бухоро» клуби матбуот хизмати тақдим этган суратларни томоша қилишингиз мумкин:

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар