26.02.2020 15:48
8796
Дибала «Ювентус» олдига янги шарт қўйди

«Ювентус» клуби раҳбарияти ва жамоа ҳужумчиси Пауло Дибала янги шартнома борасида музокарани давом эттирмоқда. 

«Sky Sports»нинг хабар беришича, музокаралар давомида аргентиналик футболчи клубдан йиллик 12 миллион евролик шартнома сўрамоқда. Турин клуби эса Дибалага йиллик 9 миллион евро ва турли бонусли шартномани таклиф этган. Футболчининг вакиллари эса ҳозирча бу таклифга кўнгани йўқ. 
 
Паулонинг туринликлар билан имзолаган амалдаги шартномаси муддати 2022 йилда якунланади. Клуб эса келишувни 2025 йилга қадар узайтирмоқчи.

Маълумот учун, Дибала ушбу мавсумда 32 ўйинда 12та гол ва худди шунча голли узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар