26.02.2020 13:03
1071
Бонуччи: «Бу босқичда бўлишимиз ҳам рағбат, ҳам масъулиятдир»

«Ювентус» ҳимоячиси Леонардо Бонуччи Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Лион»га қарши ўйиндан аввал ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ажойиб жамоага қарши ажойиб ўйинга тайёрмиз.

Кьеллинининг қайтиши – бутун «Ювентус» учун яхши янгилик. У – жамоа тимсоли ва қойилмақом етакчи. Барчамиз ундан жуда кўп нарсаларни ўрганамиз. 

Мавсумнинг ушбу босқичини кўпроқ мусобақаларда қатнашиш истаги билан кутиб олишга тайёрмиз.

Маррага етиб бориш учун шу ердамиз. Бу ҳам рағбат, ҳам масъулиятдир», – деб Бонуччининг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар