25.02.2020 17:52
10777
Мане «Барселона»га 260 миллион еврога тушиши мумкин

«Барселона» «Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Манени таклиф этган тақдирда Англия клубига қўшимча маблағ тўлашига тўғри келади, дея ёзмоқда Mirror нашри.

Манбада келтирилишича, «Ливерпуль» «Барселона» билан Филиппе Коутиньонинг трансфер келишувида банд киритган. Унга кўра, Каталония клуби ливерпулликлар сафидан яна бирорта футболчини ўз сафига қўшиб олса, қўшимча 100 миллион евро тўлаши шартлиги ҳақида банд бўлган. Ҳозирда «Барселона» Сенегал миллий жамоаси етакчиси билан қизиқаётганлигини инобатга олсак, унинг трансфер баҳоси 260 миллион еврогача етади. Ушбу шартнома банди 2021 йилгача амал қилади.

Маълумот учун, Садио Мане жорий мавсумда АПЛ доирасидаги 24 ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 8та голли узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар