25.02.2020 17:02
1694
Коронавирус туфайли «Ювентус» - «Интер» ва А Сериянинг яна 5 ўйини томошабинларсиз ўтказилади

Италия А Серияси 26-тури доирасидаги олтита учрашув мухлисларсиз ўтадиган бўлди, дея ёзмоқда Football Italia.

Манбага кўра, Италия спорт вазири Винченцо Спадафора коронавирус хавфи юқори бўлган ҳудудларда ўтказиладиган А Серия 26-тури доирасидаги ўйинларининг томошабинларсиз ўтказилишини тасдиқлаган. 

Унга кўра, 26-турнинг «Удинезе» - «Фиорентина», «Милан» - «Женоа», «Парма» - СПАЛ, «Сассуоло» - «Брешия», «Ювентус» - «Интер», «Сампдория» - «Верона» ўйинларига мухлислар киритилмайди. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Миланда ўтадиган Европа лигаси 1/16 финал жавоб баҳси доирасидаги «Интер» ва «Лудогорец» учрашуви ҳам томошабинларсиз ўтказилиши эълон қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар