24.02.2020 09:49
1468
Жеко Монтеллани ортда қолдириб, «Рома» тўпурарлари рўйхатида 6-ўринга кўтарилди

«Рома» ҳужумчиси Эдин Жеко А Сериянинг 25-туридан ўрин олган «Лечче»га қарши баҳсда (4:0) жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилди.

«Рома» сафидаги 102-тўпини киритган 33 ёшли босниялик футболчи  клуб тарихидаги тўпурарлар рўйхатида Винченцо Монтеллани ортда қолдириб, 6-ўринга чиқиб олди, деб ёзади Opta Sports.

Жекодан юқори ўринларни Педро Манфредини (104 гол), Родольфо Волк (106), Амадео Амадеи (111), Роберто Пруццо (138) ва Франческо Тотти (307) эгаллаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар