24.02.2020 13:19
2870
«Ювентус» яримҳимоячиси билан шартномани узайтирди

Туриннинг «Ювентус» клуби яримҳимоячи Блез Матюиди билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда журналист Жанлуки Ди Марцио ҳабар бермоқда.

Таъкидланишича, туринликлар Матюиди билан амалдаги шартномани бир йил муддатга узайтиришган.

«Мен жамода қоламан, клуб билан шартномамда уни бир йилга узайтириш банди бор эди. Яна бир мавсумни бу ерда ўтказишимдан мамнунман. Бундан ташқари оиламга ҳам Турин шаҳри ёқади», – дея таъкидлаган Матюиди.

Маълумот учун, 2017 йилда «Юве» сафига қўшилган франциялик футболчи жорий мавсумда 30та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 2та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар