24.02.2020 15:42
6183
«Рома» Мхитарян ва Смоллинг масаласида бир қарорга келди

«Ром» бош мураббийи Паулу Фонсека клуб ижарадаги футболчилар – « Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Крис Смоллинг ва «Арсенал» яримҳимоячиси Генрих Мхитарянни сотиб олишни мақсад қилганлигини айтди.

«Крис – ажойиб йигит ва ўз ишининг профессионали. У Италия футболига тезда мослаша олди. Смоллинг жамоамизда ўз ўрнига эга бўлишга улгурди – клубда уни барча яхши кўради. Клуб сингари мен ҳам уни жамоада қолишини истардим. Бу мавзуда Криснинг ўзи билан бир неча марта гаплашиб олдик. «Манчестер Юнайтед»нинг бу борадаги қарашидан хабарим йўқ, аммо Крис биз учун жуда муҳим ўйинчига айланиб бўлган.

Мхитарян ҳақида гапирадиган бўлсам, Генрих жароҳатидан қутилиб сафга қайтгач, ўз даражасини кўрсатишни бошлади. У майдонда ўзини жуда яхши кўрсатмоқда, муҳим қарорлари билан жамоага фойда келтирмоқда. Мхитарянни ҳам Римда олиб қолмоқчимиз», - дея Фонсеканинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Рома» Смоллинг учун 16,5 миллион фунт стерлинг таклиф қилаётгани, «МЮ» эса 25 миллион фунт стерлинг сўраётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар