24.02.2020 12:14
1827
Коронавирус туфайли А Сериянинг бу ҳафтадаги ўйинлари ҳам қолдирилиши мумкин

Италия бош вазири Жузеппе Конте мамлакатда коронавирус тарқалаётгани сабаб ушбу ҳафтада ўтказилиши керак бўлган ўйинларнинг барчаси қолдирилиши мумкинлигини таъкидлади.

«Биз вазиятни доимий равишда кузатиб боряпмиз ва ҳолатни тўғри баҳолашга ҳаракат қиламиз. Кўрамиз, инфекция ўзини қай даражада намоён этаркан, шунга қараб бир қарорга келамиз», — деб Контенинг сўзларини келтирмоқда RAI. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада ҳам А Сериянинг 4та ўйини қолдирилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар