24.02.2020 00:25
1946
Теглар
А Серия. «Рома» йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Италия чемпионатининг 25-турида «Рома» ўз уйида «Лечче»ни қабул қилиб, жавобсиз 4та тўп киритди. Ундер, Мҳитарян, Жеко ва Коларовнинг голлари мезбонларга йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди. 

Ғалабадан сўнг римликлар очколарини 42тага етказиб, 5-ўринда боришмоқда. «Лечче» эса 25 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди.

А Серия, 25-тур

Рома – Лечче 4:0
23 февраль, «Стадио Олимпико»
Голлар: Ундер (13), Мҳитарян (37), Жеко (69), Коларов (80).
Рома: Лопес, Коларов, Смоллинг, Манчини, Бруно Перес, Ундер (Карлес Перес, 61), Пеллегрини (Клюйверт, 46), Кристанте, Верету, Мҳитарян, Жеко (Калинич, 82). 
Лечче: Вигорито, Лучони, Кальдерони, Донати (Меккарьелло, 83), Россеттини, Петриччоне (Шахов, 46), Манкозу, Маер (Тахцидис, 66), Барак, Дейола, Лападула.
Огоҳлантиришлар: Манчини (49).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар