23.02.2020 12:34
5646
Сарри «Ювентус»нинг мақсадини айтди

Туриннинг «Ювентус» клуби бош мураббийи Маурицио Сарри Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган «Лион»га қарши баҳс олдидан нималарни ҳис этаётгани ҳақида гапирди.

«Мақсадимиз – скудетто, орзуимиз эса Чемпионлар Лигаси. Албатта, биз иккала мусобақада ҳам ғолиб чиқишни хоҳлаймиз. Аммо имкониятларимизни муносиб баҳолаб, кучимизни тўғри тақсимламлашимиз зарур. ЧЛда ҳар бир ўйин ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Турнирда ғалаба қозонган жамоа нафақат кучли ҳисобланади, балки омадли ҳамдир», – деб Саррининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.

Эслатиб ўтамиз, «Лион» – «Ювентус»  ўйини 26 февраль куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар