23.02.2020 14:04
8893
Роналду А Серия рекордини такрорлади

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду А Серия 25-туридан ўрин олган СПАЛ (2:1) клубига қарши ўйинда гол урди.

Бу билан Роналду Италия чемпионатининг қаторасига 11-ўйинида рақиблар дарвозасини ишғол қилди. 

Натижада 35 ёшли португалиялик «Сампдория» ҳужумчиси Фабио Квальярелла (2019) ва «Фиорентина» ҳужумчиси Габриэл Батистутага (1994) тегишли бўлган рекордни такрорлади.

11та ўйин давомида Криштиану 15та гол урди. Бу Квальярелла (14) ва Батистута (13) кўрсаткичидан кўпроқдир.

А Сериянинг 26-турида «Ювентус» 1 март куни ўз майдонида «Интер» билан ўйнади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар