23.02.2020 16:56
2116
«Милан» Ибраҳимович билан шартномани узайтириши мумкин

Италиянинг «Милан» клуби ҳужумчи Златан Ибраҳимович билан имзоланган олти ойлик шартномани узайтириши мумкин.

«Милан» Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритса ўртадаги шартнома автоматик тарзда узаяди. Агар режаларимиз амалга ошмаса, Златан билан қайтадан музокара ўтказишга тайёрмиз. У билан очиқчасига мулоқот қилган маъқул», - деб клуб техник директори Пабло Малдинининг сўзларини келтирмоқда Sky Sport Italia.

Маълумот ўрнида, 38 ёшли Златан жорий мавсум 7та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 2та тўп киритган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар