23.02.2020 10:47
3607
Теглар
А Сериянинг баъзи ўйинлари коронавирус туфайли қолдирилди

Италия бош вазири Жузеппе Конте коронавируснинг тарқалиш хавфини пасайтириш мақсадида Венето ва Ломбардия вилоятларида кўнгилочар тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказишни тақиқлади.

«Спорт вазири Винченцо Спадафора 23 февраль куни Венето ва Ломбардия вилоятларида ўтказилиши лозим бўлган барча спорт мусобақаларини бошқа санага қолдиради», — деб Жузеппе Конте сўзларини келтирмоқда BBC.

Натижада А Сериянинг навбатдаги туридан ўрин олган «Интер» - «Сампдория», «Верона» - «Кальяри», «Аталанта» - «Сассуоло» ўйинлари ҳам тақиқ остига тушди.

«Интер» клуби расмий сайтида ўйинни бошқа муддатга қолдирилганини эълон қилди. Бошқа клублар ҳали бу борада баёнот бермади.

Аввалроқ, коронавирус хавфи туфайли С Серия ва D Сериянинг бир қанча ўйинлари бошқа муддатга қолдирилган эди. 

Айни пайтда Италияда 29 киши хавфли коронавирусни юқтириб олгани маълум. Улардан икки нафари вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил декабрь ойи охирида Хитойда янги коронавирус тарқалгани маълум бўлган эди. Ҳозиргача дунё бўйича 2,5 мингга яқин одам бу хасталикдан вафот этди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар