21.02.2020 17:34
5849
Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Одил Аҳмедов яна фарзандли бўлди

Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Одил Аҳмедов фарзандли бўлди. Бу ҳақда футболчи ҳақида ёзадиган фан канал хабар берди. Унда ёзилишича, миллий жамоа сардори қизли бўлган.

Шу тариқа Одил Аҳмедовнинг фарзандлари сони 4 нафарга етди. Бунгача футболчининг оиласида икки нафар ўғил (Шоҳруз ва Беҳруз) ва бир нафар қиз (Ширинабону) туғилганди.

Маълумот учун, 2007 йилдан буён Ўзбекистон миллий жамоасида ўйнаб келаётган Одил Аҳмедов бош жамоа сафида 20 та гол урган. Фаолияти давомида «Навбаҳор», «Пахтакор», «Анжи» ва «Краснодар» каби жамоаларда ҳаракат қилган Аҳмедов 2017 йилдан буён Хитойнинг «Шанҳай СИПГ» клубида ўйнамоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар