20.02.2020 14:17
6037
Дембеле ёзда АПЛ жамоасига ўтмоқчи

«Лион» ҳужумчиси Мусса Дембеле келаётган ёзда «Манчестер Юнайтед»га ўтмоқчи, деб хабар беради Sky Sports.

Манбанинг ёзишича, француз клуби 23 ёшли футболчини 100 млн еврога сотишга тайёр.

Қишки трансферлар ойнасида Дембелени «Челси» ўз сафига қўшиб олмоқчи эди, аммо томонлар трансфер нархи борасида келишувга эриша олишмади. 

Мусса бу мавсумда «Лион» сафида барча турнирлар доирасида 37та ўйин ўтказиб, 19та гол урди ва 6та голга ассистентлик қилди. Унинг клуби билан шартномаси 2023 йил ёзигача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар