18.02.2020 16:57
13129
Марк Клаттенбург «Челси» - «МЮ» учрашуви ҳакамларининг хатоларини кўрсатди

Англия Премьер-лигасининг собиқ ҳаками Марк Клаттенбургнинг фикрича, «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Харри Магуайр «Челси» билан ўйинда (0:2) майдондан четлатилиши лозим эди. 

«Ўйиндаги иккинчи голга муаллифлик қилган Харри Магуайр голга қадар майдондан четлатилиши лозим эди. У Миши Батшуайи билан бўлган вазиятда қизил карточкага лойиқ иш қилди.

Дастлаб Магуайрни тарафини олмоқчи эдим, чунки у яккакурашда «Челси» ҳужумчиси устига йиқилмаслиги учун шунчаки ушлаб қолмоқчидек фикр уйғотди. Аммо такрорий вазиятлардан кўриндики, ҳимоячи ҳужумчига қарата такроран зарба беришга уринган.

Бош ҳакам унга қизил карточка кўрсатишга тўла ҳақли эди. VAR тизими орқали вазият такрор кўрилган бўлса-да, афсуски улар ҳам бош ҳакам Энтони Тэйлорнинг хато қилганини тушунишмади.

Эсласангиз, айнан Тэйлор бошқарган декабрь ойидаги «Тоттенҳэм» – «Челси» ўйинида ҳам Сон Хён Мин Антонио Рюдигерга қарши худди шундай фол ишлатган ва унга қизил карточка кўрсатилганди.

Аминманки, Тэйлор Магуайрнинг қўполлигини кўрмади, агарда унинг ўзи монитор олдига келиб вазиятни такрор кўрганида Харрига қизил карточка кўрсатган бўларди. Виллианга сариқ карточка кўрсатилишига келсак, бу пенальти ишлаш учун симуляция эди. Бош ҳакам вазиятни тўғри баҳолади», – дея фикр билдирди Клаттенбург.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар