17.02.2020 13:06
1282
Стерлингнинг агенти: «У бор эътиборини «Сити»га қаратган»

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Раҳим Стерлингнинг агенти Эйди Уорд мижозининг бошқа клубга ўтиш нияти йўқлигини маълум қилди.

«Раҳим бор эътиборини «Манчестер Сити»га қаратган ва бошқа жамоалардан бўлаётган таклифларни кўриб чиқишни ҳам хоҳламаяпти»,– деб агентнинг сўзларини келтиради Mirror.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли Стерлингни «Реал» ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлганди. «Шаҳарликлар» икки йилга eврокубоклардан четлатилганидан сўнг бир қатор клублар «Сити» футболчиларига қизиқиш билдира бошлади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар