17.02.2020 23:34
1542
Теглар
Иккинчи бўлимда уйғонган «шер» ўлжасини ямламай ютди (фотогалерея)

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида Эроннинг «Шаҳри Худрў» жамоасини қабул қилди. Биринчи бўлимда қийинчиликка учраган «шерлар» иккинчи бўлимда ўзларига келишди ҳамда Игор Сергеев (2та) ва Шерзод Аъзамовнинг голлари эвазига йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди (3:0). Мезбонлар яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов 3та голда ҳам иштирок этиб, 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

Шота Арвеладзе шогирдлари 2-турдан сўнг очколарини 6тага етказиб, тўплар нисбатига кўра гуруҳ етакчисига айланиб олишди.

Қуйида Машарипов ва Сергеевнинг бенефисига айланган ўйиндан олинган суратларни томоша қилишингиз мумкин.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар