14.02.2020 22:51
7497
«Челси»ни ёзда 4 нафар етакчи ўйинчи тарк этади

Лондоннинг «Челси» клуби мавсум охирида тўрт нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи, дея хабар берди Mirror.

Манбанинг маълум қилишича, клуб яримҳимоячилар Педро ва Виллиан билан шартномани узайтирмоқчи эмас. Шунингдек қишда клубни тарк этишни истаган Оливье Жиру ҳам ўзига бошқа жамоа қидирмоқда.

Шартномаси 2021 йилда якунланадиган Миши Батшуайи эса ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабаб, катта эҳтимол ёзда «аристократлар» сафини тарк этиши мумкин. Таъкидлаш жоизки, белгиялик форвард жорий мавсум Премьер-лига баҳсларида бирор марта ҳам асосий таркибда майдонга тушмади.

Лондон клуби жамоани тарк этганлар ўрнини Мусса Дембеле, Тимо Вернер ва Дрес Мертенс билан тўлдиришни режалаштирмоқда.  
  
Эслатиб ўтамиз, «Челси» кеча, 13 февраль куни марокашлик вингер Ҳаким Зиёшни «Аякс»дан 40 миллион евро эвазига сотиб олди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар