09.02.2020 15:44
1019
«Реал» «Манчестер Сити» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда

Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Сити» ҳужумчиси Раҳим Стерлингга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди The Telegraph.

«Қироллик клуби» раҳбарияти англиялик футболчининг «шаҳарликлар» билан шартномаси масаласидаги вазиятни кузатиб бормоқда. 25 ёшли ҳужумчи Манчестер клуби билан шартномасини узайтирмаса, испан клуби ушбу трансферга қўл урмоқчи.

2015 йилдан буён «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилиб келаётган Стерлингнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. 

Раҳим жорий мавсумда клуби сафида жами 35 ўйинда майдонга тушиб, ўз номига 20та гол ва 6та голли узатмани ёзиб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» ва «Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси 1/8 финал доирасида ўзаро учрашишади. Ўйинлар 26 февраль ва 17 март кунлар ўтказилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар