04.02.2020 15:35
380
Стерлинг «Реал»га қарши майдонга туша олмаслиги мумкин

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Раҳим Стерлинг қарийб уч ҳафта давомида майдонга туша олмайди, дея ёзмоқда The Sun.

«Тоттенҳэм» - «Манчестер Сити» (2:0) учрашувидан кейин англиялик футболчи тиззасида оғриқ сезаётганлигини шифокорларга маълум қилган. Дастлабки таҳлил хулосаларига кўра, футболчи қарийб уч ҳафтани ўтказиб юборади. Хусусан, Раҳим Стерлинг Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги Мадриднинг «Реал» клубига қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин» - дейилади хабарда.

Маълумот учун, «Реал» - «Манчестер Сити» ўртасидаги ЕЧЛ нимчорак финал дастлабки баҳси 26 февраль куни ўтказилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар