31.01.2020 00:53
2932
Теглар
Пако Алькасер Испанияга қайтди

«Боруссия» Д ҳужумчиси Пако Алькасер «Вильярреал»га ўтди. Бу ҳақда испан клуби расмий сайти маълум қилди.

«Вильярреал» 26 ёшли испаниялик футболчи билан 2025 йилнинг июнигача мўлжалланган шартнома тузди. 

Ҳужумчи янги жамоасида 17-рақам остида ҳаракат қилади.

Аввалроқ «Вильярреал» «Барселона» ва «Валенсия»нинг собиқ ўйинчиси учун 23 млн евро тўлаши ҳақида айтилганди.

Маълумот учун, Алькасер бу мавсумда Бундеслигада 11та ўйин ўтказиб, 5та гол урган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар