28.01.2020 12:37
7083
«Боруссия» яна бир трансферни амалга оширишга яқин

«Ювентус» яримҳимоячиси Эмре Жан Германия чемпионатига қайтиши мумкин.

Италиялик журналист Николо Скиранинг ёзишича, 26 ёшли футболчини Дортмунднинг «Боруссия» клуби ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Трансфер қиймати 23 миллион еврони ташкил этиши мумкин.

Маълум қилинишича томонлар ўртасидаги музокаралар якуний босқичга келган. Агар трансфер муваффақиятли якунланса, Жан янги клуби билан 2024 йилга қадар шартнома имзолайди.

Бундан аввалроқ «Ювентус» клуби спорт директори Фабио Паратичи Жан январда клубни тарк этмаслигини билдирганди.

Германиялик футболчи жорий мавсумда А Сериянинг 8 ўйинида иштирок этган. Кузда «Ювентус» бош мураббийи Маурицио Сарри уни Чемпионлар лигаси ўйинлари учун заявка қилмаганди.

Маълумот учун, Эмре Жан ўз вақтида Бундеслигада тўп сурган, 2011-2012 йилларда «Бавария», кейинроқ «Байер» шарафини ҳимоя қилган, 2014 йилда «Ливерпуль»га ўтганди. У 2018 йилдан буён «Ювентус» аъзоси ҳисобланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар