22.01.2020 18:26
7872
«Бавария» янги трансферини эълон қилди

«Реал» ҳимоячиси Альваро Одриосола мавсумнинг қолган қисмини Мюнхеннинг «Бавария» клубида ижара асосида ўтказади.

24 ёшли футболчи янги клуби учун тиббий кўрикдан ўтди ва шартномага имзо чекди. У бугуноқ немислар клуби машғулотларига киришади.

Қанот ҳимоячиси бўлган Одриосола Испания терма жамоасида 4 ўйин ўтказиб, бир гол уришга улгурган. У «Реал»га 2018 йилнинг ёзида «Реал Сосьедад»дан келиб қўшилган, мадридликлар клуби билан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган.

Жорий мавсумда Одриосола «Реал» сафида 5 ўйинда майдонга тушиб, бир голга узатма берганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар