21.01.2020 11:47
4252
«МЮ» Дембеле учун 50 млн евро таклиф қилмоқчи

«Лион» ҳужумчиси Мусса Дембеле «Манчестер Юнайтед» қизиқишлари доирасида, деб таъкидлайди Foot Mercato.

Инглиз клуби скаутлари 23 ёшли футболчини Франция Кубогида «Нант»га қарши ўйинда (4:3) кузатишди. Бу баҳсда Дембеле гол уришга эришди.

«МЮ» ҳужумчи учун 50 млн евро таклиф қилмоқчи. Бу қиймат кейинчалик бонуслар ҳисобига ошиши ҳам мумкин.

Манкунианликлар жамоа ҳужумчиси Маркус Решфорд бир неча ҳафтага сафдан чиққач, Дембелега бўлган қизиқишни кучайтиришган.

Франциялик футболчи 2018 йилдан бери «Лион»да ўйнайди. У бу мавсумда чемпионат доирасида 19та ўйинда 11та гол урди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар