14.01.2020 13:22
8224
Виталий Денисов Максим Шацких жамоаси сафига қўшилди

Қозоннинг «Рубин» клубини тарк этган Виталий Денисов ўзига янги жамоа топди, дея хабар бермоқда matchtv.ru.

Манбага кўра, Ўзбекистон миллий жамоасига номзод ҳимоячи Россиянинг биринчи лигаси саналмиш ФНЛ иштирокчиси Волгаграднинг «Ротор» клуби машғулотларига келиб қўшилди. 32 ёшли ўзбекистонлик футболчи ФНЛда пешқадамлик қилаётган «Ротор» билан Туркияда йиғин ўтказиш учун жўнаб кетган.

Маълумот учун, Виталий Денисов ушбу мавсумда «Рубин» сафида 8 ўйинда майдонга тушганди.

Эслатиб ўтамиз, Россия Премьер-лигасига чиқиш учун кураш олиб бораётган «Ротор» жамоасини ҳозирда Александр Хацкевич бошқараётган бўлса, ҳамюртимиз Максим Шацких мураббийлар штабида унга ёрдам бермоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар