13.01.2020 19:11
4166
Перес Суперкубок ҳақида: «Реал» Азар, Бензема, Бэйл сингари муҳим футболчиларсиз соврин ютди»

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес Испания Суперкубогидаги ғолибликдан кейинги тассуротлари билан ўртоқлашди, дея ёзади Marca нашри.

«Биз Саудия Арабистонидаги турнирга Эден Азар, Карим Бензема ва Гарет Бэйл сингари муҳим футболчиларсиз боргандик. Шунга қарамай, Зидан тўғри таркибни йиға олди ва биз совринга эга чиқдик.

Фикримча, клуб кичик пасайишдан кейин ўз мавқеини тиклаб бормоқда. Таркибда жамоага янги иштиёқ берадиган футболчилар пайдо бўлгани қувонарли. Ўйлайманки, тўғри йўлдамиз», - дейди «қироллик клуби» президенти Флорентино Перес.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» Испания Суперкубоги финалида «Атлетико»ни пенальтилар сериясида (0:0, 4:1) мағлуб этиб, мавсумдаги илк совринни қўлга киритди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар