09.01.2020 14:48
1855
Друлович Эрон билан ўйинга тўғри таркиб танладими?

Бугундан Ўзбекистон U23 жамоаси Таиланддаги Осиё чемпионатида иштирокини бошлайди. Любинко Друлович шогирдлари биринчи турда Эронга қарши ўйнашади. Мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланган Ўзбекистон ўйин олдидан фаворит сифатида қаралмоқда. Сонгхладаги стадион ўйинга тайёр. Стадионнинг майсаси айниқса яхши ҳолатда эканини алоҳида таъкидлаш мумкин.

Друлович жуда муҳим ҳисобланган илк ўйинда бироз кутилмаган таркиб билан майдонга тушган. Масалан чап қанотда майдон марказида кўпчилик миллий жамоада ҳам ўйнашга улгурган Аброр Исмоилов ўйнашини кутганди, аммо «Сурхон»даги ўйинлари сабаб миллий жамоага чақирилган «Пахтакор» футболчиси захирада қолган. Унинг ўрнига Абдулла Абдуллаев туширилган. Чап қанотда эса Шароф Муҳиддинов ўйнашига деярли ҳеч ким шубҳа қилмаганди, аммо мураббий кутилмаганда Шарофнинг «Насаф»даги ўринбосари Илҳом Алижоновни туширган.

Қолган чизиқларда ҳаммаси деярли кутилганидек. Миллий жамоада ўзининг янги қирраларини кўрсата олган Санжар Қодирқулов ҳужумга яқин ўйнаши кутилмоқда. Ўйин бошланиши олдидан кичик галереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар