08.01.2020 23:51
3068
Вальверде Испания Суперкубоги ҳақида: «Эски формат яхшироқ эди»

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде Испания Суперкубоги яримфиналидан ўрин олган «Атлетико» Мадридга қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бу биз ўрганган формат эмас. Агар танлаш имкони бўлганида, эски форматни афзал кўраман.

Эртанги ўйин биз учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Биз бу ўйинни Ла Лига баҳсидек қабул қиламиз. Ғалаба қозонишга аҳд қилганмиз. Аммо «Атлетико» билан ўйинлардаги қийинчиликларни ҳам биламиз. Биз бу жамоа билан аллақачон чемпионат доирасида ҳам ўйнадик (Ўшанда «Барса» сафарда 86-дақиқада Месси урган гол эвазига ғолиб бўлганди)», – деб Вальверденинг сўзларини келтиради Аs.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» – «Атлетико» ўйини эртага, 9 январь куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар