08.01.2020 23:48
2134
Симеоне: «Эртага фақат битта натижага эришиш мумкин – ғалаба»

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Испания Суперкубоги яримфинали доирасида «Барселона»га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бу ўйин чемпионатдаги баҳсдан фарқ қилиши мумкин. Бу плей-офф, шунинг учун эртага фақат битта натижага эришиш мумкин – ғалаба. Иккала жамоа ўзининг кучли томонлари эвазига мақсадига эришишга ҳаракат қилади. Ла Лигада дуранг ўйнаш мумкин, аммо бу турнирда эмас.

Биз «Барселона»нинг кучли томонлари ҳақида биламиз, улар ҳужумкор ўйин намойиш этишади. Улар рақибнинг ҳар қандай ҳаракатларини йўққа чиқара олишади.  Биз бу ерга ўз вақтида етиб келдик, шунинг учун эртанги ўйин биз учун фойдали бўлишига шубҳа йўқ. Фақат энг яхшиларга қарши энг кучли ўйин намойиш этилади.

Суперкубокнинг биз учун аҳамиятига келсак, жиддий соврин учун рақобатлашиш имконияти бор. Биз барча мусобақаларни ҳурмат қиламиз. Суперкубок ривожланишимиз учун, мухлисларимизни хурсанд қилиш учун имконият эканлигини тушунамиз. Умид қиламанки, биз ушбу мусобақанинг юқори стандартларига жавоб берамиз», – деб Симеоненинг сўзларини келтиради Мадрид клуби расмий сайти. 

Маълумот учун, Испания Суперкубоги яримфиналидан ўрин олган «Барселона» – «Атлетико» ўйини эртага, 9 январь куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар