02.01.2020 20:22
2192
«Лион» Дембелени «Челси»га сотмади

«Челси» клуби «Лион» ҳужумчиси Мусса Дембеле хизматига қизиқиш билдирмоқда.

Foot Mercato хабарига кўра, лондонликлар француз учун 40 млн евро таклиф қилишган эди. Аммо «Лион» Дембелени қишда сотмасликка қарор қилди.

Катта эҳтимол билан «Челси» янги таклиф жўнатади. Битимга ҳужумчи Оливье Жиру қўшиб берилиши ҳам мумкин.

Бу мавсумда 23 ёшли Дембеле «Лион» таркибида барча мусобақаларда 25та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урган ва 2та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар