01.01.2020 14:35
2092
«Челси» «Лион» ҳужумчисини сотиб олмоқчи 

«Челси» «Лион» ҳужумчиси Мусса Дембелени ўз таркибига қўшиб олмоқчи, деб хабар беради Sky Sports.

Манбанинг хабарига кўра, инглиз клуби франциялик футболчини ёки «Лейпциг» ҳужумчиси Тимо Вернерни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. «Кўклар» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Дембелени янги Дрогба сифатида кўрмоқда.

Агар Дембеле трансфери ижобий ҳал этилса, «Челси»ни ҳужумчилар Оливье Жиру ва Миши Батшуайи тарк этади.

«Челси» бу мавсумда АПЛ турнир жадвалида 20-турдан сўнг 35 очко тўплаб, 4-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар