26.12.2019 13:56
3520
«Арсенал» франциялик ҳужумчига даъвогарлик қилмоқда

«Лион» ҳужумчиси Мусса Дембеле «Арсенал» қизиқишлари доирасига тушган, дея хабар бермоқда «Mirror» нашри.

«Франциялик форвард Лондон клубининг қишки трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланган. «Арсенал» футболчиси Киран Тирни ҳам «Селтик»даги собиқ жамоадоши саналмиш Дембелени клубга таклиф этган. 23 ёшли форварднинг ўзи ҳам Англия Премьер-лигасида тўп суришни истамоқда» - дейилади манбада.

Маълумот учун, Мусса Дембеле Франция чемпионатининг ушбу мавсумида 18 ўйинда майдонга тушиб, 10та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар