23.12.2019 15:40
21893
Шомуродовнинг трансфер нархи яна ошди – у «Ростов»нинг энг қимматбаҳо футболчиси

Transfermarkt портали 2019 йил якунларига кўра футболчиларнинг янги трансфер нархини баҳолади.

Унга кўра, нашр мутахассислари «Ростов» клубининг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг трансфер нархини 6,5 миллион еврога баҳолаган. 24 ёшли футболчининг баҳоси сентябрда 2,5 миллион евро эди, бу сафар эса 4 миллион еврога қимматлади.

Натижада Элдор Шомуродов «Ростов» клубининг энг қимматбаҳо футболчиси бўлиб турган Роман Еременкодан (4 млн. евро) ўтиб кетди.

Кейинги ўринларда «Ростов»нинг яна икки футболчиси – Матиас Норманн (6 миллион евро) ва Алексей Ионов (4,5 миллион евро) жой олган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар