Нархи 150 млн евродан ошган футболчилар учтага кўпайди

Трансферларга ихтисослашган Transfermarkt портали Англия Премьер-Лигаси футболчиларини қайта баҳолади.

Натижада, уч нафар футболчининг трансфер қиймати 150 млн евродан ошиб кетгани маълум бўлди.

Хусусан, «Манчестер Сити» ҳужумчиси Раҳим Стерлинг нархи 20 млн еврога ошиб, 160 млн еврога етган. 

«Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане аввалроқ 120 млн еврога баҳоланган эди. Энди эса 150 млн еврога чиққан. «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Кевин Де Брюйне қиймати 130 млн евродан 150 млн еврога ошган.

«Ливерпуль» ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд қиймати 100 млн евродан ошиб, 110 млн еврога етган бўлса, «Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Кристиан Эриксен 100 млн евродан пасайиб, 90 млн еврога тушиб қолган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар