14.11.2019 08:13
23395
Виллиан Роналду ва Мессидан ҳам кучлироқ футболчини айтди

«Челси»нинг бразилиялик яримҳимоячиси Виллиан ҳамюрти Роналдиньонинг ўйин даражасини юқори баҳолади.

«Роналдиньо – энг зўр футболчи. Бошқаларда ҳеч қандай имколният йўқ. У Криштиану Роналду ва Лионель Мессидан ҳам яхшироқ. Ҳа, улар жуда кўп голлар уришмоқда, лекин фақат Роналдиньо майдонда сеҳргарлик қилди. У фаолиятини тез тугатди, деб ўйлайман. Агар у юқори савияда ўйнашни давом эттирганда, нафақат икки марта, балки уч, тўрт ёки беш марта энг яхши деб тан олинган бўларди. Роналдиньо менинг асосий кумиримдир», – деб Виллианнинг сўзларини келтиради Goal.

Маълумот учун, Роналдиньо фаолиятини 4 йил олдин 35 ёшида тугатган. У фаолияти давомида «ПСЖ», «Барселона», «Милан» каби жамоаларда ўйнаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар