11.11.2019 21:05
1984
Испания Суперкубоги уч йил давомида Саудия Арабистонида ўтказилади

Испанияда 2020, 2021, ва 2022 йилги Суперкубокнинг ўтказилиш жойини аниқлаб олишди.

AS хабарига кўра, нуфузли мусобақа уч йил давомида Саудия Арабистонида ўтказилади. Эвазига Испания қироллиги Футбол Федерацияси 40 млн евро ишлаб олади.

Қайд қилиш жоизки, Испания Суперкубоги 2020 йилдан бошлаб янгича форматда ўтказилади ва унда мамлакатнинг энг кучли 4 клуби иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилги Суперкубок баҳси Марокашда ўтказилган ва унда «Барселона» ғалаба қозонган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар