02.11.2019 21:57
2594
Ла Лига. «Барселона» кутилмаганда «Леванте»га мағлуб бўлди

Испания Ла Лигасининг 12-турида «Барселона» меҳмонда «Леванте»га қарши баҳс юритиб, мағлубиятга учради. Биринчи бўлимдан сўнг каталонияликлар ҳисобда олдинда боришаётганди, аммо иккинчи бўлимида майдон эгалари ирода кўрсатишди.

«Барселона» 22 очко билан ҳозирча биринчи ўринда турибди. Аммо турдаги ўйинини ўтказмаган «Реал», «Атлетико», «Севилья» ва «Гранада» жамоаларидан бирортаси ғалаба қозонса ҳам, «Барса» 1-ўриндан пастга тушади. 

Ла Лига, 12-тур
Леванте – Барселона 3:1
2 ноябрь, «Сьюдад де Валенсия»
Голлар
: Кампанья (61), Майораль (63), Радоя (68) – Месси (38, пенальти).
Леванте: Фернандес, Везу, Клерк, Постиго, Мирамон, Барди (Рочина, 62), Мелеро, Радоя, Кампанья (Кабако, 87), Майораль, Моралес (Вукчевич, 82). 
Барселона: тер Стеген, Лангле, Семеду, Сержи Роберто, Пике, де Йонг, Артур (Фати, 66), Видаль (Бускетс, 64), Суарес (Карлес Перес, 41), Гризманн, Месси.
Огоҳлантиришлар: Артур (12), Барди (52), Гризманн (56), Пике (66), Лангле (67), Роберто (81).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар