17.10.2019 19:05
4910
Испанияда футболчиларнинг уйларини ўмарган жиноятчилар гуруҳи қўлга олинди

Испанияда машҳур футболчиларнинг уйларини ўмариш билан шуғулланган жиноятчилар гуруҳи қўлга олинди. 

Marca хабарига кўра, Мадрид ва Толедо шаҳарларида полиция томонидан ўтказилган амалиётлар натижасида жиноий тўда аъзолари ушланган. Улар орасида аввал ҳам жиноят содир қилган шахслар бўлган. 

Қайд қилинишича, гуруҳ аъзолари «Реал» ва «Атлетико» клубларининг машҳур футболчилари, хусусан Каземиро, Иско ва Альваро Мората, шунингдек бош мураббий Зинедин Зидан уйини ўмаришган. «Матрасчилар» яримҳимоячиси Томас Партининг уйига эса бир ҳафтада икки марта ўғриликка тушишга ҳаракат қилишган.

Аввалроқ, ўғрилардан Жорди Альба, Кевин-Принс Боатенг, Габриэл Паулиста, Лукас Васкес, Эсекьель Гарай, Хоакин, Рафаэль Варан ва Вильям Карвальо ҳам зарар кўрган эдилар. Қўлга олинган жиноий гуруҳ аъзоларининг бу ўғриликларга алоқаси бор ёки йўқлиги маълум эмас.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар