10.10.2019 20:19
8206
Одил Аҳмедовнинг голи нега инобатга олинмади?

ЖЧ—2022 саралашининг иккинчи босқичи 3-тури доирасида Ўзбекистон ва Яман миллий жамоалари ўртасидаги ўйинда 5:0 ҳисобида ўзбекистонликлар ғалаба қозонишди. Ўйинда бундан ҳам йирикроқ натижа қайд этилиши мумкин эди, аммо ўйинни бошқарган суриялик ҳакам Ҳанна Ҳаттоб Одил Аҳмедовнинг голини инобатга олмади.

Иккинчи бўлимда майдонга тушган Одил Аҳмедов ҳисоб 3:0 бўлиб турган вақтда чап қанотдан ривожланган ҳужумдан сўнг боши билан рақиб дарвозасини ишғол этди ва футболчиларимиз голни нишонлашди. Аммо ҳакам бир муддат ўтиб голни бекор қилди. У ҳужум вақтида тўп ўзига теккани боис голни бекор қилди. Аммо бир савол туғилади: ҳакам нега тўп ўзига теккан заҳоти ўйинни тўхтатмади? Эътиборли жиҳати, Ҳанна Ҳаттоб яманлик футболчилар унга хато қилганини айтганидан кейин голни бекор қилди.

Ҳакам футболнинг янги қоидаларига кўра тўғри қарор қабул қилди, аммо у тўп ўзига теккан заҳоти ўйинни тўхтатиши керак эди. Суриялик ёш ҳакам эса вазият ўтиб кетиб гол бўлганидан кейин қарор қабул қилди. Шу боис мухлислар нима бўлганини тушунмай қолишди.

Маълумот учун, бунгача Вадим Абрамовнинг Ўзбекистон миллий жамоасидаги сўнгги ўйини 2012 йилда Эронга қарши ўтказилган ва ўшанда ўйинни бошқарган япониялик ҳакам Юичи Нишимура Одил Аҳмедовнинг «тоза» голини инобатга олмаганди. Вақт ўтиб Вадим Абрамов 7 йилданг сўнг миллий жамоага қайтганидан кейин ҳам ҳакамлар Одил Аҳмедовнинг голини инобатга олишмади.

Ўткир Жалолхонов

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар