07.10.2019 20:23
2521
«Лион» ҳужумчиси Дембеле «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин

«Лион» ҳужумчиси Мусса Дембеле фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. 

Daily Mail хабарига кўра, 23 ёшли ҳужумчи хизматига «Манчестер Юнайтед» клуби қизиқиш билдирмоқда. Манкунианликларнинг скаутлари «Сент-Этьен» – «Лион» ўйинида Дембеленинг ҳаракатларини кузатишган.

«Манчестер Юнайтед» футболчини арзон нархда сотиб олишни кўзламоқда. Чунки «Лион» бош мураббийи Силвиньо тез-тез ротация қилгани боис, Дембеле асосий таркибда кам майдонга тушяпти. 

Мусса 2018 йилдан бери «Лион» шарафини ҳимоя қиляпти. Бу мавсумда футболчи Франция чемпионатида 8та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар