30.09.2019 14:55
2402
16 ёшли Фати Испания миллий жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди

«Барселона»нинг 16 ёшли вингери Ансу Фати Испания миллий жамоасининг октябрь ойидаги йиғинига чақирилиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатига киритилди.

Роберто Морено жамоаси келаси ойда Евро-2020 саралаши доирасида Норвегия ва Швеция меҳмони бўлади.

«Қизил фурия»нинг кенгайтирилган таркиби 40 нафар футболчидан иборат, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам йиғинга чақирилмайди.

Маълумот учун, Ла Масия тарбияланувчиси Фати Гвинея-Биссауда туғилган. Бир неча кун олдин у Испания термаси сафида ўйнашни танлагани хабар қилинган эди.

Ансу бу мавсум Ла Лиганинг 5та ўйинида 2+1 самарадорлик натижасини қайд этиб, Чемпионлар лигасидаги дебютини ўтказишга ҳам улгурди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар