14.09.2019 17:56
2808
Ла Лига. «Реал» қийин ғалабага эришди. Азар дебют қилди

Ла Лигада 4-тур ўйинлари бошланди. Ўз майдонида «Леванте»ни қабул қилган «Реал» 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, вақтинча иккинчи ўринга чиқиб олди.

«Реал» биринчи бўлимни жуда яхши ўтказди. 40-дақиқага келиб ҳисоб 3:0 эди. Аввалига Карим Бензема иккита марказий ҳужумчиларга хос голлари билан жамоасини олдинга олиб чиқди. Тайм сўнгида Каземиро дарвоза яқинида пайдо бўлиб Винисиуснинг узатмасини голга айлантирди.

Иккинчи бўлимда эса «Леванте» жонланиб қолди. Аввалига «Леванте»да ижара асосида ўйнаётган «Реал» футболчиси Борха Майораль ҳисобни қисқартирди. 75-дақиқада Гонсало Мелеро чиройли комбинацияни голга айлантирди ва ҳисобни 3:2 кўринишига келтирди. Қолганига «Леванте»нинг кучи етмади ва «Реал» ғалабани сақлаб қолди.

Зидан бу баҳсда иккита футболчига дебют қилиш имконини берди. «Порту»дан келган Милитао жамоа сардори Серхио Рамоснинг ўрнига, «Реал»нинг янги етакчиси бўлиши кутилаётган Эден Азар эса Каземиронинг ўрнига майдонга тушди. Бу ғалабадан сўнг «Реал» очколар сонини 8 тага етказиб, вақтинча иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Реал Мадрид – Леванте 3:2
Голлар
: Бензема (25, 31), Каземиро (40) – Майораль (49), Мелеро (75).
Реал Мадрид: Куртуа, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос (Милитао, 60), Васкес, Каземиро (Азар, 60), Кроос, Хамес, Винисиус Жуниор, Бензема (Йович, 83).
Леванте: Фернандес, Дуарте (Мелеро, 68), Везу, Клерк, Мирамон, Рочина (Рохер Марти, 68), Кампанья, Вукчевич (Барди, 56), Постиго, Майораль, Моралес.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар