08.09.2019 08:39
4518
Матич: «Бернарду Силванинг голи ўйинни ўлдирди»

Сербия миллий жамоаси яримҳимоячиси Неманья Матич Евро-2020 саралашидан ўрин олган Португалияга қарши ўйиндаги мағлубият (2:4) ҳақида фикр билдирди.

«Португалия кучли жамоа эди. Рақиб ғалабага лойиқ эди. Биз иккита гол урдик, аммо улар Бернарду Силванинг голи билан ўйинни ўлдиришди. Шундан сўнг қайтиш қийин бўлди. Жамоамиз қўлидан келган ҳамма нарсани қилди, аммо тактик хатоларимиз уларга гол уришга имкон берди. Португалияни табриклайман», – деб Матичнинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.

Саралаш боқичида Португалия 5 очко билан Б гуруҳида 2-ўринни эгаллаб турибди, Сербия эса 4 очко билан 4-ўринга тушиб кетди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар