21.08.2019 09:40
3693
Дембеленинг агенти: «Минг фоиз ишончим комил – Усмон «Барса»дан кетмайди»

«Барселона» яримҳимоячиси Усмон Дембеленинг агенти Мусса Сиссоко мижози клубни тарк этмоқчи эмаслигини маълум қилди.

«Усмон «Барселона»дан кетиш ҳақида бир дақиқа бўлсин ўйлагани йўқ. У Европанинг гранд жамоалари қизиқишига қарамай, клубида ўзини қулай ҳис этяпти. У узоқ муддат жамоа сафида муваффақият қозонмоқчи.

Афсуски, Усмоннинг мавсумни зўр ўтказиш режаларига жароҳат панд берди, лекин бу ундаги ғалаба қозониш иштиёқига таъсир этгани йўқ.

Аминманки, у ўз имижига путур етказаётган танқидларга жавоб бериш учун энг қисқа муддатда сафга қайтади.

У «Барселона»да қолиб, шу жамоа шарафини ҳимоя этишда давом этишига минг фоиз ишончим комил», – деган Сиссоконинг сўзларини келтирди Sport.es.

Эслатиб ўтамиз, Усмон Ла Лиганинг илк турида «Атлетик» майдонида кечган ўйинда ўйинда шикастланиб, 5 ҳафтага сафдан чиққан.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар