01.08.2019 12:37
8859
Пепе Роналдунинг Португалиядаги дала ҳовлисини чегирма билан сотиб олди

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ватани Португалиядаги дала ҳовлисини миллий термадаги жамоадоши Пепега сотди, деб хабар бермоқда The Sun.

Нашрнинг ёзишича, Роналду Португалиядаги ягона миллий боғ ҳисобланмиш Гересда жойлашган хонадонни етти йил олдин 3,5 млн фунтга харид қилган. Аммо яқинда уни Пепега катта чегирма билан – 2,3 млн фунтга сотиб юборган.

Ўрмонлар бағридаги уй 800 кв.м. майдонга эга, дала ҳовлининг умумий майдони эса 5000 кв.м.га тенг. Уйдан Кавадо дарёси манзаралари кўриниб туради.

Қайд этиш жоиз, Португалия шимоли-ғарбидаги Гересда таниқли мураббий Жозе Моуриньо ва Роналдунинг агенти Жорже Мендешнинг ҳам уйлари бор.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар