01.08.2019 09:21
1794
«Манчестер Сити» 125 йиллик юбилейи учун алоҳида либос тайёрлади

«Манчестер Сити» 125 йиллик юбилейига бағишланган алоҳида форма тайёрлатди.

Жамоа мухлислари ўртасидаги сўровнома асосида танлаб олинган футболка клуб учун анъанавий оч кўк рангда, унинг ёқаси ва енгида оқ чизиқ тортилган. Шорти ва гетралар эса оқ рангда.

Футболкадаги логотип остида «125 йил» ёзуви бор. Либоснинг ички тарафида клубнинг таъсис этилгани ҳақидаги ҳужжат нусхаси туширилган. Формада «Сити»нинг техник ҳомийси Puma логотипи акс этмаган.

Таъкидланишича, бундай экипировкадан 1894 дона ишлаб чиқарилган – бу «Манчестер Сити»га асос солинган йилга ишора.

«Шаҳарликлар» 4 август, якшанба куни «Ливерпуль»га қарши кечадиган Англия Суперкубоги ўйинини шу либосда ўтказади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар