31.07.2019 12:15
5759
Мусса Дембеле «Лион»да қоладиган бўлди

«Лион» бош мураббийи Силвиньо франциялик ҳужумчи Мусса Дембеле ёзги трансфер вақтида клубни тарк этмаслигини маълум қилди.

«Дембеле ҳеч қаерга кетмайди. Жорий трансфер ойнаси биз учун ёпиқ», – деган Силвиньодан иқтибос келтирди L’Equipe.

ОАВдаги хабарларга қараганда, «Манчестер Юнайтед» Дембеле учун 40 млн евролик таклиф юборган. Унга «Барселона» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Дембеле ўтган мавсумда Лион шаҳри жамоасининг 52та ўйинида майдонга тушиб, 23та гол урган ва 6та голга ассистентлик қилган. Унинг шартномаси 2023 йил ёзигача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар